Вход   Регистрация  
О нас
Главная
Новости
Форум
ДАРС ЖАДВАЛИ
МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР
ЭЪЛОНЛАР
 
  farmasevt.uz » Категории курсов » ФАРМАЦЕВТИКА АМАЛИЁТИ ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРИ

Категории курсов:


Фармацевтика ишини ташкил килиш ФАДМ

Учитель: To'xtayeva Aziza
Учитель: Ibragimova Muhabbat
Учитель: Salyamova Shahlo

Для этого курса нужно кодовое слово

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўгриси”даги конуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва кадрлар малакасини ошириш хакидаги Низом, коидаларга хамда Ўзбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлигининг 2005 йил 18 майдаги 226-сонли буйруги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сонли “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўгрисидаги карори ва шу карорни бажариш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Согликни саклаш Вазирлигининг 2005 йил 23 декабрдаги 381-сонли буйруги асосида тузилган. Дастурда барча фанлар бўйича асосий ва энг охирги адабиётлардан, Республика президенти И.А.Каримов асарларидан, хукумат карорлари ва янги меъёрий хужжатлардан фойдаланиш режалаштирилган.
Тингловчилар ЎзР фармацевтика фаолиятига оид амалдаги конунлар ва конун ости хужжатлари талаблари билан танишадилар. Тингловчилар учун зарур бўлган меъерий хужжатларни ўрганиш, фармацияга оид маркетинг фаолияти асосида маркетинг изланишларни олиб бориш, дорихона фаолиятида бошкариш жараёнларини ташкил килиш, батартиб дори ишлаб чикариш амалиёти тартиб-коидалари билан танишиш, фармацевтик фаолият олиб бориш тартиби, фаолиятнинг назорат-рухсатнома тизими, дори препаратларини саклаш, кадоклаш, сифат тахлилини ўтказиш бўйича чуқур билим ва кўникмаларга эга бўладилар.


Дори турлари технологияси ФАДМ

Учитель: Yusupova Gulmira
Учитель: Usmanov Ulugbek
Учитель: Abdullaeva hafiza

Для этого курса нужно кодовое слово

Дори турлари технологияси фанида – фармацевтлар малакасини ошириш курсларида ушбу йўналишга мос равишда – фаннинг ютуклари, унинг амалиётдаги долзарб муаммолари ва назарий карашдаги ютук ва камчиликлари кўриб ўтилади.
Дори тайёрлашдаги янги услуб, услубга киритилган ўзгаришлар, амалий кўникмаларни мувофиклаштиради.
Фан бўйича батартиб дори ишлаб чикариш амалиёти конун-коидалари, суюк дори турлари, юмшок дори турлари, асептик шароитда тайёрланадиган дори шакллари, уларга кўйиладиган талаблар, кўз дори шакллари, дори воситаларидаги номутаносибликлар ва уларни бартараф этиш усуллари, биофармация ва гомеопатик дорилар технологияси хакидаги маълумотлар келтирилган.
Ушбу дастурни ўрганиш жараёнида тингловчилар таълим ва тарбиянинг илгор, замонавий, жахон согликни саклаш хамжамияти консультатив гурухи томонидан, фармацевтларни малака ошириш -«фармацевт етти юлдуз» дастури ва илмий назарий, услубий ва амалий тамойиллари билан атрофлича танишадилар.


Фармакогнозия ФАДМ

Учитель: Ganiev Abdumumin
Учитель: Abdurahmonova Nargiza

Для этого курса нужно кодовое слово

Фармакогнозия фани тингловчиларга дорихона муассасаларида доривор ўсимликлар асосида олинган дори воситаларидан унумли фойдаланишни ўргатади.
Ушбу фаннинг вазифаси куйидаги назарий ва амалий билимларни ўргатишдан иборатдир:
• Ўзбекистон фармацевтлари ёввойи холда ўсадиган ва экиб ўстирилиши мумкин бўлган, халк табобатида келтирилган ўсимликларни тавсифи, тахлили ва энг асосийси тўгри фойдаланишни билишлари керак.
• Амалий ишлаб турган фармацевтлар, умуман, хозирги кунда ишлатилаётган доривор ўсимликларни, улардан олинган дори воситаларини яхши билишлари, уларни тавсиф ва тахлил килиш усулларини яхши ўзлаштирган бўлишлари керак.
• Малака ошириш жараёнида тингловчиларга охирги йилларда илмий асосда ўрганилиб, тиббиётга тавсия килинган ўсимликлар хакида тўла-тўкис маълумотлар бериш назарда тутилган. Ундан ташкари малака оширувчиларга замонавий тахлил усуллари ва уларнинг афзалликлари хакида маълумот берилади.
• Яхши маълумотга эга бўлган фармацевтлар ўзлари ишлаб турган худуддаги ўсимликлардан унумли фойдалана билиши хам ахолини (беморларни) эхтиёжини кондиришга катта ёрдам беради.


Фармацевтик кимё ФАДМ

Учитель: Olimov Xayrulla
Учитель: Назаров Эркин

Для этого курса нужно кодовое слово

Мазкур дастур фармацевтлар малакасини ошириш курси тингловчилари учун тузилган бўлиб, унда фармациянинг хозирги замон назарий ва амалий ютуклари эьтиборга олиниб, ривожланган чет эл мамлакатларнинг фармакопеяларида дори воситаларини стандартлаш, кабул килинган физикавий, физик – кимёвий, тиббий биологик усулларини ўрганишга катта эьтибор берилган.
Фанни ўрганишдан максад, назарий жихатдан малака оширувчиларга дори моддаларни олишнинг ўзига хослиги, янги, юкори биологик фаоллика эга ва инсон организми учун хавфсиз препаратларни излаб топиш ва яратиш истикболлари, дори моддаларнинг физикавий ва кимёвий хоссаларига асосланиб, уларнинг сифатига кўйилган талабларни эътиборга олган холда тахлил усуллари юзасидан тушунчани шакллантириш бўлса, амалий жихатдан физик, кимёвий тиббий биологик фанларнинг замонавий тараккиёти ва ютуклари асосида дори воситалари сифатини назорат килишни ташкил этиш ва уни амалга ошириш борасида етарли кўникма касб эттиришдир.


Фармакология ФАДМ

Учитель: Nurmuhamedova Muborak
Учитель: Aliev Xabibullo
Учитель: Saidov Saidamir

Для этого курса нужно кодовое слово

Фармацевтлар малакасини оширишга тайёрланган дастурда, долзарб масалаларни ўз ичига олган учта катта мавзунинг танлаб олиниши ахамиятлидир.
1. Аритмияга карши воситалар
2. Стенокардия касаллигида кўлланувчи воситалар.
3. Антигипертентив дори воситалари.
Фанни ўкитишдан максад янги дори воситаларини топиш, уларни амалиётга жорий этиш, хамда дорилар ёрдамида тўкима ва аъзолар физиологик фаолиятини бошкариш, турли касалликларни муолажа килиш, уларнинг профилактикаси билан шугулланишдаги янги препаратлар билан тингловчиларни таништириш, шу билан бир вактда, зарурат тугилганда врач келгунга кадар малакали тез ёрдамни ташкил килиш кўникмаларини ривожлантириш.


главная | новости | форум | ДАРС ЖАДВАЛИ | МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР | ЭЪЛОНЛАР

www.farmazevt.uz
(c) 2005
Разработка: Erava Group