Вход   Регистрация  
О нас
Главная
Новости
Форум
ДАРС ЖАДВАЛИ
МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР
ЭЪЛОНЛАР
 
  farmasevt.uz » Категории курсов » СТЕРИЛ ДОРИ ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (СДТТ)

Категории курсов:


Фармакология (СДТТ)

Учитель: Nurmuhamedova Muborak
Учитель: Saidov Saidamir
Учитель: Aliev Xabibullo

Для этого курса нужно кодовое слово

Стерил дори тайёрлаш технологияси йўналиши учун тайёрланган дастурда тингловчилар фармакология фанидан куйидаги учта катта мавзуларга тегишли энг сўнгги маълумотларни оладилар:
1. Аритмияга карши воситалар.
2. Стенокардия касаллигида кўлланувчи воситалар.
3. Антигипертентив дори воситалари.
Фанни ўкитишдан максад янги дори воситаларини топиш, уларни амалиётга жорий этиш, хамда дорилар ёрдамида тўкима ва аъзолар физиологик фаолиятини бошкариш, турли касалликларни муолажа килиш, уларнинг профилактикаси билан шугулланишдаги янги препаратлар билан тингловчиларни таништириш, шу билан бир вактда, зарурат тугилганда врач келгунга кадар малакали тез ёрдамни ташкил килиш кўникмаларини ривожлантириш.


Дори турлари технологияси (СДТТ)

Учитель: Abdullaeva hafiza
Учитель: Yusupova Gulmira

Для этого курса нужно кодовое слово

Дори турлари технологияси фанида – фармацевтлар малакасини ошириш курсларида ушбу йўналишга мос равишда – фаннинг ютуклари, унинг амалиётдаги долзарб муаммолари ва назарий карашдаги ютук ва камчиликлари кўриб ўтилади.
Дори тайёрлашдаги янги услуб, услубга киритилган ўзгаришлар, амалий кўникмаларни мувофиклаштиради.
Фан бўйича батартиб дори ишлаб чикариш амалиёти конун-коидалари, суюк дори турлари, юмшок дори турлари, асептик шароитда тайёрланадиган дори шакллари, уларга кўйиладиган талаблар, кўз дори шакллари, дори воситаларидаги номутаносибликлар ва уларни бартараф этиш усуллари, биофармация ва гомеопатик дорилар технологияси хакидаги маълумотлар келтирилган.
Ушбу дастурни ўрганиш жараёнида тингловчилар таълим ва тарбиянинг илгор, замонавий, жахон согликни саклаш хамжамияти консультатив гурухи томонидан, фармацевтларни малака ошириш -«фармацевт етти юлдуз» дастури ва илмий назарий, услубий ва амалий тамойиллари билан атрофлича танишадилар.


Фармацевтик кимё (СДТТ)

Учитель: Olimov Xayrulla
Учитель: Назаров Эркин

Для этого курса нужно кодовое слово

Фармацевтик кимё фани дори воситаларини излаб топиб уларнинг сифатини назорат килиш, стандартлаш ва тиббиёт амалиётига тадбик этиш хамда уларни тургунлигини ошириш ва яроклилик муддатини аниклаб, саклаш шароитини белгилаб бериш каби муаммоларни хал этиш билан шугулланади.
Фармацевтлар малакасини ошириш борасида фармацевтик кимё фанининг тутган ўрни алохида ахамиятга эга бўлиб, хозирги даврда тиббиёт амалиётида кўлланилаётган, мураккаб таркибга эга бўлган дори воситалри сифатини меьёрий техник хужжат талаблари бўйича аниклай олиш, калбакилаштирилган дори препаратларини сифатларидан фарклай билиш ва даволаш муассасалари хамда даволанувчиларга чикиб кетмаслиги чораларни кўришни такозо этади. Бу вазифаларни хал килиш эса ўз навбатида замонавий тахлил усулларини ва биринчи галда физикавий кимёвий усулларни нафакат билиш, балки амалда кўллай олишни талаб этади.


Фармацевтика ишини ташкил килиш (СДТТ)

Учитель: Ibragimova Muhabbat
Учитель: To'xtayeva Aziza
Учитель: Shamsiev Sheromon

Для этого курса нужно кодовое слово

Мутахассис кадрларга фармацевтика ишини ташкил килиш фани янгиликлари, охирги конун ва конун ости хужжатларига асосланган холда уларни тўгри фаолият юритишга йўналтириш, хамда шу оркали ахолини сифатли ва безарар дори воситалари билан таъминлашни ташкил килишга эришиш, уларга фармацевтик фаолиятда зарур бўлган ахборотни ўз вактида, ишончли манбалардан олиш йўллари тўгрисида маълумотлар беришдир.


Микробиология (СДТТ)

Учитель: Nurmuhamedova Muborak

Для этого курса нужно кодовое слово

Описание курса.


главная | новости | форум | ДАРС ЖАДВАЛИ | МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР | ЭЪЛОНЛАР

www.farmazevt.uz
(c) 2005
Разработка: Erava Group